News

Долларнинг расмий курси 11 минг сўмдан ошди

[ad_1]

Доллар курси ошишда давом этмоқда ва илк бор 11 минг сўмлик нуқтадан ўтди.

Марказий банк 15 мартдан бошлаб кучга кирувчи Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг алмашинув курсини белгилади.

Доллар курси 34,97 сўмга қимматлаб, 11033,03 сўмга етди, евро курси — 53,8 сўмга кўтарилди ва бир евро 12116,47 сўмни ташкил этди. Рубль курси ҳам кўтарилган — 3,02 сўмга ошиб, 97,81 сўмга етган.

14 март куни тижорат банкларида Америка валютаси 11050 сўмдан сотила бошлади. Харид курси 10945 сўмдан 10990 сўмгача бўлган.

Бир йилдан ошиқ вақт муқаддам — 2021 йилнинг январида — доллар 10500 сўмлик нуқтадан ўтганди. Ўтган ҳафта охирида долларнинг сўмга нисбатан курси 40,70 сўмга қимматлаб, 10 998,06 сўмни ташкил қилганди.

Bankers.uz маълумотига кўра, ўзбек сўми бир ҳафтада АҚШ долларига нисбатан 1,25 фоизга қадрсизланди – Республика валюта биржасида сўнгги бир ҳафта давомида АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси жами 135,76 сўмга кўтарилди.

Ўтган ҳафта бошида — 7 март куни Марказий банк томонидан 1 АҚШ доллари 10 897,27 сўм этиб белгиланган эди. Ҳафта давомида курс ҳар куни кўтарилди.

Таққослаш учун, 2021 йил давомида ўзбек сўми долларга нисбатан 3,4 фоизга қадрсизланганди.


[ad_2]

Supply hyperlink

Leave a Reply

Your email address will not be published.